Валюта курслари 10/10/2025
$1 – 12123.38
UZS – 0.43%
€1 – 14094.64
UZS – 0.56%
₽1 – 149.19
UZS – 0.8%
Қидириш
Стокголмда миграция соҳасидаги Ўзбекистон-Швеция ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Стокголмда миграция соҳасидаги Ўзбекистон-Швеция ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Стокголмда миграция соҳасидаги Ўзбекистон-Швеция ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Стокголм шаҳрида Ўзбекистон Репсубликаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев бошчилигида мамлакатимиз делегацияси Швеция миграция вазири Ёхан Форсселл билан учрашув ўтказди.

Музокаралар чоғида миграция соҳасида Ўзбекистон ва Швеция ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Вазирннинг жорий йилнинг 24-25 июнь кунлари Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи давомида миграция соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида Қўшма декларация имзоланган. Ушбу сафар хориж томонининг Ўзбекистон ҳақидаги тасаввурини тубдан ўзгартирган.

Й. Форсселл Ўзбекистонда қонуний миграцияни рағбатлантиришга қаратилган ислоҳотлар Швеция билан ушбу йўналишда тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш учун кенг имкониятлар яратишини таъкидлади. Шу муносабат билан Швеция томони миграция ва мобиллик бўйича Ҳукуматлараро битим лойиҳаси юзасидан музокаралар жараёнини якунлашга тайёрлигини билдирди.

Томонлар ушбу соҳада узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш зарурлигини қайд этдилар. Жумладан, қонуний миграцияни рағбатлантириш, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, Ўзбекистон миграция хизматлари салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш орқали алоқаларни янада мустаҳкамлашга келишилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг