Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Starlink 2026 йилда Ўзбекистонда ишга туширилиши мумкин
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда Starlink йўлдош интернети 2026 йилда иш бошлаши мумкин. Бу ҳақда сервиснинг расмий сайтида эълон қилинган маълумотларда қайд этилган.
Илон Маскнинг SpaceX компанияси ҳали 2022 йилдаёқ мамлакатда йирик лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини маълум қилган эди. Бироқ бозорга чиқиш муддатлари бир неча марта кечиктирилди. Дастлаб 2023 йилга режалаштирилган бўлса, кейинроқ 2025 йилга сурилган.
Қозоғистонда Starlink 2025 йил 13 августдан иш бошлади. Шу йилнинг ўзидаёқ хизмат Қирғизистонда ҳам йўлга қўйилиши кутилмоқда.
2026 йилда эса Ўзбекистон билан бирга Туркманистон ва Тожикистон ҳам йўлдош интернетидан фойдалана бошлаши режалаштирилган.