Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Молия 17/01/2025 Сўм йилни пасайиш билан бошлади, лекин барқарорлашувга умид бор

Сўм йилни пасайиш билан бошлади, лекин барқарорлашувга умид бор

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг бошида ўзбек сўми АҚШ долларига нисбатан қадрсизланмоқда. 16 январга келиб, 1 АҚШ доллари 12 950 сўмга тенг бўлди.

Сўнгги уч ҳафта мобайнида сўм 0,20% га пасайди. Бу жуда ҳам секин пасайиш суръати бўлиб, аввалги тенденцияни тасдиқлайди.

2024 йил давомида сўмнинг долларга нисбатан курси 4% га тушиб кетди.

Сўм курсига таъсир кўрсатаётган омиллар қуйидагилар:

  • Россия рублининг ҳаракат йўналиши, чунки рубль ва сўм ўртасида тўғридан-тўғри бўлмаса-да, маълум корреляция мавжуд;
  • Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий мувозанати тузилмаси;
  • Ўзбекистондаги инфляция динамикаси.

Глобал пул-кредит сиёсати нормаллашуви йил давомида сўм курсига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. Бироқ, бу жараённинг фаол босқичи бошланиши учун бир ёки икки чорак вақт керак бўлади.

Яқин ҳафталарда доллар/сўм жуфтлиги 12 950—13 050 сўм оралиғида сақланиши кутилади.

Анна Бодрова, Alpari таҳлилчиси

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг