Валюта курслари 17/06/2025
$1 – 12715.13
UZS – -0.35%
€1 – 14730.48
UZS – 0.17%
₽1 – 161.75
UZS – 1.04%
Қидириш
Молия 02/06/2025 Совғалар ва ғамхўрлик: ИнфинБанк болалар уйлари тарбияланувчилари учун акцияни қўллаб-қувватлади

Совғалар ва ғамхўрлик: ИнфинБанк болалар уйлари тарбияланувчилари учун акцияни қўллаб-қувватлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2-июнь куни Корейс ёшлар маркази Корея маданияти маркази саройида  болалар уйида тарбия олаётган болаларни тўплади. 350 дан зиёд болакайлар улар учун махсус тайёрланган ёрқин концертдан баҳраманд бўлишди.

InfinBank мамнуният билан бу эзгу тадбирни қўллаб-қувватлади ва болаларга совғаларни тақдим этиб тадбир ҳамкорига айланди. InfinBank учун бу каби тадбирларда иштирок этиш нафақат ижтимоий масъулият, балки чин дилдан қувонч бағишлаб, болаликни янада ёрқинроқ ва бахтлироқ қилишда кўмак бериш имкониятидир.

“Болалар – бизнинг келажагимиз, ва уларни қўллаб-қувватлаш ва эхтибор қаратиш бизнинг умумий вазифамиздир. Бу муҳим байрамда ўз ҳиссамизни қўшишимиз ва болаларга бироз бўлсада ҳамхўрлик ва қувонч ҳадя қилганимиздан жда ҳурсандмиз” – деди InfinBank’нинг маркетинг ва реклама бўйича директори Эльвира Гимадиева.

Энг жажжиларнинг табассумидан бошлаб эътибор ва ғамхўрлик дунёни янада яхшилик томон ўзгартиришига ишонамиз.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг