Валюта курслари 26/08/2025
$1 – 12305.80
UZS – -0.42%
€1 – 14389.17
UZS – 0.41%
₽1 – 152.56
UZS – -0.61%
Қидириш
Иқтисод 26/08/2025 Солиқ органларида 515 мингдан ортиқ ижара шартномалари ҳисобга қўйилди

Солиқ органларида 515 мингдан ортиқ ижара шартномалари ҳисобга қўйилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон солиқ органларида 515 мингдан ортиқ ижара шартномаси рўйхатга олинган бўлиб, ушбу шартномалар бўйича 600 млрд сўмга яқин солиқлар ҳисобланган.

Жисмоний шахслар ўртасида тузилган 356,1 мингта ижара шартномаси асосида 445 млрд сўм даромад солиғи ҳисобланиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан ижара шартномалари сони 9,1% ва ҳисобланган даромад солиғи суммаси 46,6%га ошган.

Юридик шахслар ўртасида тузилган 159,1 мингта ижара шартномаси асосида 154,5 млрд сўм солиқ ҳисобланиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан ижара шартномалари сони 14,1% ва ҳисобланган солиқ суммаси 34,7%га ошган.

Уй-жойларни талабаларга ижарага берган солиқ тўловчилар даромадлари солиқдан озод этилган. Январь-июлда даромад солиғидан 40,7 млрд сўм имтиёз қўлланилди. Талабалар билан 65,3 мингдан ортиқ ижара шартномаси тузилган. Ижарада турувчи талабалар сони 95 307 нафарни ташкил этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг