Валюта курслари 27/06/2025
$1 – 12586.41
UZS – 0.44%
€1 – 14758.82
UZS – 1.52%
₽1 – 160.42
UZS – 0.38%
Қидириш
Молия 27/06/2025 Солиқ маъмуриятчилиги янада такомиллаштирилади

Солиқ маъмуриятчилиги янада такомиллаштирилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

Қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчаларга кўра, солиқ муносабатларида фойдаланиладиган электрон ҳужжатларни шахснинг розилигини ифодалайдиган ва уни идентификация қилиш имконини берадиган электрон тасдиқлаш усуллари орқали тасдиқлаш электрон рақамли имзога тенглаштирилди.

Шунингдек, қишлоқ хўжалигида, шу жумладан балиқчилик хўжаликларида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботлари "Suv hisobi" ахборот тизими ва ушбу соҳадаги ваколатли органларнинг маълумотлари асосида автоматик тарзда шакллантирилади.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, ортиқча ундирилган солиқ суммасини солиқ тўловчининг бошқа солиқлар бўйича келгуси тўловлари ҳисобидан ҳисобга олиш тартиби янада соддалаштирилди.

Унга кўра, бошқа солиқлар бўйича келгуси тўловлар учун ҳисобга олиш солиқ тўловчининг ёзма ёки электрон аризасига кўра солиқ органлари томонидан 3 кун ичида амалга оширилиши белгиланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг