Валюта курслари 21/08/2025
$1 – 12466.44
UZS – -0.47%
€1 – 14517.17
UZS – -0.77%
₽1 – 155.42
UZS – -0.35%
Қидириш
Иқтисод 15/08/2025 Sojitz Corporation ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ва энергетика соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Sojitz Corporation ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ва энергетика соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 14 август куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосарлари Отабек Фазилкаримов ва Илҳомжон Умрзаков Япониянинг “Sojitz Corporation ” компанияси делегацияси вакиллари билан учрашув ўтказди.

“Sojitz Corporation” дунёнинг етакчи савдо ва инвестиция корпорацияларидан бири бўлиб, энергетика ва табиий ресурслар, кимё саноати, транспорт ва инфратузилма, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати ҳамда яшил энергетика соҳаларида фаолият юритади. Корпорация 50 дан ортиқ давлатда филиал ва офисларга эга ҳамда кўплаб давлат ва хусусий корпорациялар билан йирик инвестиция лойиҳаларида иштирок этади.

Делегация таркибида соғлиқни сақлаш ва энергетика бўлими бошлиғи Киши Кожиро, Тошкентдаги ваколатхона бош директори Бахром Саломов ҳамда бошқалар иштирок этди.

Мулоқот давомида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, ҳамкорлик йўналишларини кенгайтириш, шунингдек мамлакатимиздаги иқтисодий жараёнлар ҳамда давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида амалга оширилаётган лойиҳалар юзасидан муҳокамалар олиб борди.

Жумладан, муҳокамаларда томонлар ДХШ асосида амалга оширилаётган инфратузилма лойиҳалари, хусусан, ҳудудларда замонавий талаблар асосидаги кўп тармоқли шифохоналар қуриш ҳамда келгусида янги ташаббусларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, юқорида қайд этилган соҳаларда самарали лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда фикр алмашиш жараёнларини кенгайтиришга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг