Валюта курслари 14/10/2025
$1 – 12149.55
UZS – 0.07%
€1 – 14087.40
UZS – 0.24%
₽1 – 150.44
UZS – 0.69%
Қидириш
Соғлиқни сақлаш соҳасида янги лавозим жорий этилди
Соғлиқни сақлаш соҳасида янги лавозим жорий этилди

Соғлиқни сақлаш соҳасида янги лавозим жорий этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Соғлиқни сақлаш тизими ислоҳотларига илғор хорижий тажрибани жорий этишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Ҳужжат билан соғлиқни сақлаш соҳасига илғор хорижий тажрибани жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва ислоҳотларни эксперт жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозими жорий этилди.  

Вазир ўринбосари қуйидагилар учун масъул ҳисобланади:

халқаро стандартлар ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларини имплементация қилган ҳолда соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ҳуқуқий тартибга солиш;

соғлиқни сақлашни молиялаштириш ва ташкил этиш тизимини такомиллаштириш;

мажбурий тиббий суғуртани жорий этиш;

давлат-хусусий шериклик ва тиббий туризмдан фойдаланишнинг энг яхши амалиётларини татбиқ қилиш;

соҳага инвестицияларни кенг жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва рақобат муҳитини яхшилаш;

“электрон соғлиқни сақлаш” тизимларини кенг жорий этиш.

Мазкур лавозимга соғлиқни сақлаш соҳасидаги юқори малакали хорижий мутахассис жалб этилади ҳамда у Президент томонидан тайинланади.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш вазирининг мазкур ўринбосари бир вақтда Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари маслаҳатчиси ҳисобланади.

Манбаа: Адлия вазирлигининг телеграмдаги “ Хуқуқий ахборот” канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР