Валюта курслари 30/05/2025
$1 – 12768.26
UZS – -0.49%
€1 – 14400.04
UZS – -0.98%
₽1 – 162.63
UZS – 0.97%
Қидириш
Туризм 30/05/2025 Сочида Ўзбекистон ва Россия ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди

Сочида Ўзбекистон ва Россия ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев Сочи шаҳрида Россия Федерацияси Иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников билан учрашди.

Сайёҳлик алмашинувини кенгайтириш, жумладан миллий туристик маҳсулотларини тарғиб қилиш, Россия томонининг Ўзбекистонда амалга оширилаётган сайёҳлик ва инфратузилма лойиҳаларида иштироки масалалари муҳокама этилди.

Фуқароларнинг ўзаро ташриф буюришлари учун қулай шароитлар яратиш, бизнес-туризм йўналишида ҳамкорлик ўрнатиш ҳамда йирик компаниялар ходимлари учун махсус сайёҳлик таклифларини ишлаб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистоннинг туристик ҳудудларига сармояларни жалб этиш механизмлари ва Россия ҳамда Ўзбекистон туроператорларининг икки давлат ҳудудида ўтказиладиган йирик тармоқ тадбирларида иштироки муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида томонлар ўзаро сайёҳлик алмашинувини кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқлади ва аниқ қўшма ташаббусларни амалга оширишга қаратилган фаол мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг