Валюта курслари 11/11/2025
$1 – 12014.94
UZS – -0.38%
€1 – 13900.08
UZS – -0.12%
₽1 – 148.31
UZS – -0.38%
Қидириш
Собиқ суд раисига ҳукм ўқилди

Собиқ суд раисига ҳукм ўқилди

Собиқ суд раисига ҳукм ўқилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан жорий йилнинг 17 октябрь куни эълон қилинган ҳукмига мувофиқ Ю. Э. (1974 йилда Андижон вилоятида туғилган, жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар судининг раиси лавозимида ишлаган)

Жиноят кодекснинг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 25,211-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди.

Унга 2,5 йил давомида мансаб лавозимларида, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 10,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция/кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар судининг раиси Ю. Э. муқаддам бошқа суд томонидан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазо муддатини камайтиришни ваъда қилиб, судланган шахснинг онасидан 30 000 АҚШ доллари миқдордаги пулларни олган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда ушланганди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг