Словениялик иш берувчилар самарқандлик мутахассисларга қизиқиш билдирмоқда — UzDaily.uz
Валюта курслари 09/09/2025
$1 – 12439.41
UZS – -0.65%
€1 – 14583.96
UZS – -0.34%
₽1 – 151.87
UZS – -1.19%
Қидириш
Словениялик иш берувчилар самарқандлик мутахассисларга қизиқиш билдирмоқда

Словениялик иш берувчилар самарқандлик мутахассисларга қизиқиш билдирмоқда

Словениялик иш берувчилар самарқандлик мутахассисларга қизиқиш билдирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Самарқанд вилояти раҳбари Словения Бандлик хизмати бош директори Грета Метка Барбо Шкербинч билан музокара олиб борди. Учрашувнинг асосий эътибор меҳнат миграциясини ташкил этиш ва Словения меҳнат бозори учун малакали мутахассислар захирасини шакллантириш масаласига қаратилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Ўзбекистон Миграция агентлиги раҳбарияти ва Словения Бандлик хизмати ўртасида “Йўл харитаси” имзоланган эди. Ҳужжат Ўзбекистонда Словения стандартлари бўйича касбий ўқитиш дастурларини йўлга қўйишни назарда тутади. Бу эса Европада талаб юқори бўлган мутахассисларни тайёрлаш имконини беради.

Томонлар келишувни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирларни муҳокама қилдилар. Словения делегацияси вакиллари келишув доирасида зарур кўникмага эга бўлган ва тил биладиган самарқандликларни ишга олишга тайёрлигини билдирди.

Словения делегацияси вакиллари Самарқанд шаҳридаги ўқув марказларига бориб, мутахассислар тайёрлаш жараёни билан ҳам танишадилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг