Валюта курслари 04/12/2025
$1 – 11912.38
UZS – 0.26%
€1 – 13873.16
UZS – 0.57%
₽1 – 153.39
UZS – 0.07%
Қидириш
Сирдарёда ҳажми 100 млн м³ бўлган «Султонҳовуз» сув омбори барпо этилади

Сирдарёда ҳажми 100 млн м³ бўлган «Султонҳовуз» сув омбори барпо этилади

Сирдарёда ҳажми 100 млн м³ бўлган «Султонҳовуз» сув омбори барпо этилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қишлоқ хўжалиги ерларининг сув билан таъминланишини ошириш мақсадида Боёвут туманида ҳажми 100 миллион куб метр бўлган «Султонҳовуз» сув омборини қуриш режалаштирилган. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этган Сирдарё вилояти халқ депутатлари Кенгаши сессиясида маълум қилинди.

Бу орқали Боёвут, Гулистон, Сайхунобод, Сирдарё ва Мирзаобод туманларидаги 110 минг гектарда йилига 2 марта ҳосил олиш имконияти яратилади.

Ерларнинг мелиоратив ҳолатини сақлаб туриш учун вилоятдаги 16 минг километр зовурларни босқичма-босқич тозалаш вазифаси қўйилди.

Вилоятдаги 200 минг гектарга яқин экин ерлари кучли ва ўрта даражада шўрланган. Шўрланган ерларни соғломлаштириш бўйича пилот лойиҳани Сирдарёда синовдан ўтказиб, натижасига қараб, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Масъулларга Сирдарё вилоятини сув ресурсларини ҳисобга олиш ва оқилона фойдаланиш бўйича намунали ҳудудга айлантириш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг