Сирдарё вилоятида Венгрия технопарки ва "ақлли қишлоқлар" ташкил этиш режалаштирилмоқда
Сирдарё вилоятида Венгрия технопарки ва "ақлли қишлоқлар" ташкил этиш режалаштирилмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилояти халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида венгриялик тадбиркорлар иштирокида амалга ошириладиган, ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш ва хўжалик фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган янги инвестиция лойиҳаларини тақдим этди.
Ховос туманида 50 гектар ер ажратилиши орқали 300 миллион долларлик инвестицияга эга технопарк барпо этиш режалаштирилган. Вилоят ҳокимлигига Венгрияга бориб, ҳудуднинг инвестиция салоҳиятини тақдим этиш ва лойиҳалар тўпламини шакллантириш топширилди.
Венгрия томони Ховоснинг 2 та маҳалласида “ақлли қишлоқ” дастурини амалга ошириш таклифини берган. Бунда маҳаллага ажратилаётган маблағлар шаффофлиги, эҳтиёжманд оилаларга берилаётган кўмак, бўш иш ўринлари, тадбиркорлар учун имкониятлар ягона очиқ тизим орқали аҳолига эълон қилиб борилади.
Вилоят ҳокимлиги ва Бошқарув самарадорлиги агентлигига венгриялик ҳамкорлар билан ушбу янги тажрибани бошлаш топширилди.