Валюта курслари 22/01/2026
$1 – 12122.07
UZS – 0.4%
€1 – 14187.67
UZS – 0.21%
₽1 – 156.39
UZS – 0.79%
Қидириш
Сирдарё вилояти ҳокими Японияда қишлоқ хўжалиги ва қуёш энергетикаси лойиҳаларини муҳокама қилди

Сирдарё вилояти ҳокими Японияда қишлоқ хўжалиги ва қуёш энергетикаси лойиҳаларини муҳокама қилди

Сирдарё вилояти ҳокими Японияда қишлоқ хўжалиги ва қуёш энергетикаси лойиҳаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Айни пайтда Эркинжон Турдимов бошчилигидаги Сирдарё вилояти делегацияси Япониянинг пойтахти — Токио шаҳрида хизмат сафари билан бўлиб турибди. Ташриф доирасида қатор етакчи компания ва корпорациялар раҳбарлари билан самарали учрашувлар ўтказилмоқда.

Хусусан, бугун куннинг биринчи ярмида вилоят раҳбари Momiki Co. Ltd., Farmdo Group ҳамда Altai Trading компаниялари раҳбарияти билан музокаралар олиб борди.

Учрашувлар давомида Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, Solar Farm лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек дуккакли экинлар ва бошқа агро маҳсулотларни Япония бозорларига экспорт қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Музокараларда томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича аниқ йўналишларни белгилаб олдилар. Учрашувлар икки томонлама иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг