Валюта курслари 17/02/2026
$1 – 12191.30
UZS – -0.24%
€1 – 14464.98
UZS – -0.21%
₽1 – 158.51
UZS – 0.08%
Қидириш
Сирдарё вилояти делегацияси Афғонистон ҳокимияти билан савдо ва инвестицияларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Сирдарё вилояти делегацияси Афғонистон ҳокимияти билан савдо ва инвестицияларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Сирдарё вилояти делегацияси Афғонистон ҳокимияти билан савдо ва инвестицияларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Эркинжон Турдимов раҳбарлигида Афғонистонда бўлиб турган вилоятимиз делегацияси Кобул шаҳрида қатор муҳим учрашувлар ўтказди.

Ташриф доирасида вилоят ҳокими Кобул вилояти ҳокими — Мавлавий Аминулоҳ Убайд, Афғонистон Савдо ва инвестициялар палатаси раиси — Саид Карим Ҳошимий ҳамда Афғонистон Саноат ва савдо вазири — Нуриддин Азизий билан музокаралар олиб борди.

Учрашувларда Афғонистон бозорига сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари, ун ва дон маҳсулотлари, текстиль ва тайёр кийим-кечак, қурилиш материаллари, кимё саноати, электротехника ҳамда фармацевтика маҳсулотларини етказиб бериш ҳажмини кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, икки томон тадбиркорлари ўртасида тўғридан-тўғри кооперация алоқаларини йўлга қўйиш, логистика занжирларини самарали ташкил этиш бўйича аниқ таклифлар билдирилди.

Ушбу ташриф Сирдарё вилоятининг экспорт салоҳиятини ошириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун янги бозорлар очиш ҳамда ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг