Сирдарё-Фошан форуми иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлайди
Сирдарё-Фошан форуми иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлайди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хитойнинг Фошан шаҳрида “Сирдарё – Фошань савдо-иқтисодий ва инвестиция форуми” бўлиб ўтди. Ушбу форум ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва инвестицияларни жалб қилишга хизмат қилди.
Форумда 300 дан ортиқ хитойлик компаниялар, қарийб 50 нафар сирдарёлик тадбиркорлар ҳамда расмий вакиллар иштирок этди. Учрашувлар давомида саноат, аграр ва логистика соҳаларидаги имкониятлар, эркин иқтисодий зоналардаги шароитлар ва инвесторлар учун яратилган имтиёзлар тақдим этилди.
Музокаралар марказида аниқ лойиҳалар ва амалий натижалар. Янги ишлаб чиқариш қувватлари ва иш ўринларини яратишга қаратилган ташаббуслар илгари сурилди.
Сирдарё инвестициялар учун очиқ ва ишончли ҳудуд сифатида ўзини яна бир бор намоён этди.