Сирдарё делегацияси Бангкокдаги ASOCIO AI Summit 2026 саммитида иштирок этди

Сирдарё делегацияси Бангкокдаги ASOCIO AI Summit 2026 саммитида иштирок этди

Сирдарё делегацияси Бангкокдаги ASOCIO AI Summit 2026 саммитида иштирок этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сирдарё вилояти делегацияси Таиланднинг Бангкок шаҳрида бўлиб, қатор самарали учрашувлар ва музокаралар ўтказди.

Ташрифнинг илк кунида делегация аъзолари Осиё ва Океания минтақасидаги IT ва рақамли технологиялар соҳасидаги нуфузли халқаро тадбир — ASOCIO AI Summit 2026 саммитида иштирок этди. Унда дунёнинг 24 та мамлакатидан вакиллар қатнашиб, ҳамкорлик ва инвестиция имкониятлари муҳокама қилинди.

Саммит давомида Сирдарё вилоятининг рақамлаштириш салоҳияти, инвестицион имкониятлари ҳамда IT соҳасини ривожлантиришга қаратилган ташаббуслар тақдим этилди.

Саммит якунида Сирдарё вилояти ҳокимлиги расман ASOCIO ташкилотига аъзоликка қабул қилинди.

Шунингдек, тадбир доирасида қатор етакчи халқаро IT ассоциациялари билан амалий келишувларга эришилди. Улар орасида Покистоннинг P@SHA, Филиппиннинг IBPAP, Бангладешнинг J.A.N. Associates Ltd, Япониянинг JISA ва Индонезиянинг FTII ташкилотлари бор.

Мазкур келишувлар стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, қўшма ташаббусларни амалга ошириш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.

Ушбу ҳамкорлик натижасида вилоятда BPO хизматларини ривожлантириш, IT-экспортни ошириш ҳамда илғор хорижий тажрибани жалб этиш учун янги имкониятлар яратилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг