Валюта курслари 23/06/2025
$1 – 12496.94
UZS – -0.5%
€1 – 14405.22
UZS – -0.05%
₽1 – 159.38
UZS – -0.49%
Қидириш
Иқтисод 20/05/2025 Сингапур Ўзбекистонга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйиш имкониятини кўриб чиқмоқда

Сингапур Ўзбекистонга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйиш имкониятини кўриб чиқмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Халқаро йўналишлар тармоғини кенгайтириш ва Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш тадбирлари доирасида дунёнинг етакчи ҳаво «хаб»ларидан бири – «Changi» аэропорти (Сингапур) вакиллари билан ишчи учрашув бўлиб ўтди.

Музокаралар чоғида Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни очиш истиқболлари муҳокама қилинди. "Singapur Changi Airport" вакиллари ушбу йўналишни йўлга қўйишга катта қизиқиш билдирган ҳолда, Сингапур сайёҳлик компанияларининг Ўзбекистонга, жозибадор сайёҳлик йўналиши сифатида, қизиқиши ортиб бораётганини таъкидладилар.

Тошкент аэропортининг асосий транзит маркази сифатидаги ролига алоҳида эътибор қаратилди. «Changi» аэропорти вакиллари Тошкентнинг Европа шаҳарлари билан кенг йўналишлар тармоғи Ўзбекистон пойтахтини Европа ва Осиё ўртасидаги йўловчилар оқими учун стратегик муҳим нуқтага айлантиришини таъкидладилар.

Учрашув якунлари бўйича томонлар келгусидаги ҳамкорликка тайёр эканликларини тасдиқладилар ва логистика, маркетинг қўллаб-қувватлаш ва тўғридан-тўғри ҳаво қатновини йўлга қўйиш учун зарур бўлган тартиб-қоидаларни аниқлаштириш билан боғлиқ масалаларни ишлаб чиқиш бўйича кейинги қадамларни белгилаб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг