Silk Avia икки ой муддатга Ўзбекистоннинг бир нечта шаҳрига парвозларни вақтинча бекор қилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Silk Avia авиакомпанияси ўзининг расмий Telegram-каналида маълум қилишича, икки ой давомида мамлакатнинг бир нечта йўналишларига парвозлар бекор қилинади.
Авиакомпания тушунтиришича, сентябрь ва октябрь ойларида парвозларни бекор қилиш техник сабаблар билан боғлиқ.
Хусусан, вақтинча қуйидаги йўналишлар бўйича рейслар амалга оширилмайди: Тошкент — Термиз — Тошкент (рейслар US753/754 ва US757/758), Тошкент — Наманган — Тошкент (US501/502), Тошкент — Бухоро — Тошкент (US801/802), Тошкент — Фарғона — Тошкент (US401/402) ҳамда Тошкент — Навоий — Тошкент (US851/852).
Йўловчилар аввалдан харид қилинган чипталар учун тўлиқ маблағни қайтариб олишлари ёки компаниянинг бошқа рейсларига бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда қайта брон қилиш имкониятидан фойдаланишлари мумкин.
Silk Avia етказилган ноқулайликлар учун узр сўраб, йўловчиларнинг тушунчи билан ёндашишига умид билдирди ва авиапарвозлар хавфсизлиги компания учун асосий устувор йўналиш бўлиб қолишини алоҳида таъкидлади.