Валюта курслари 06/05/2025
$1 – 12938.01
UZS – 0.18%
€1 – 14673.00
UZS – 0.09%
₽1 – 158.73
UZS – 1.47%
Қидириш
Иқтисод 06/05/2025 Silk Avia 30 майдан бошлаб Тошкент — Сариосиё — Тошкент йўналиши бўйича мунтазам рейсларни йўлга қўяди

Silk Avia 30 майдан бошлаб Тошкент — Сариосиё — Тошкент йўналиши бўйича мунтазам рейсларни йўлга қўяди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Silk Avia авиакомпанияси 2025 йил 30 майдан бошлаб Тошкент — Сариосиё — Тошкент йўналиши бўйича мунтазам парвозларни амалга оширишни бошлайди, деб хабар бермоқда ташувчининг матбуот хизмати. Парвозлар ҳафтасига икки марта — чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади. Билетнинг энг кам нархи — 470 минг сўм.

Рейслар жадвали:

Чоршанба: — Тошкентдан учиш: 10:00, Сариосиёга етиб бориш: 11:15
— Қайтиш рейси: Сариосиёдан учиш: 11:55, Тошкентга етиб бориш: 13:10

Жума: — Тошкентдан учиш: 14:05, Сариосиёга етиб бориш: 15:20
— Қайтиш рейси: Сариосиёдан учиш: 16:00, Тошкентга етиб бориш: 17:15

Авиақатновларнинг тикланиши Сариосиё аэропорти реконструкция қилиниши натижасида амалга ошди. Мазкур ишга Президент Шавкат Мирзиёев 2023 йил ноябр ойида топшириқ берган. Бу Сурхондарё вилоятида туризмни ривожлантириш дастурининг бир қисми ҳисобланади.

Янгиланган аэропортга илк техник рейс 29 апрель куни амалга оширилган.

Капитал таъмир доирасида узунлиги 1550 метр ва кенглиги 35 метр бўлган учиш-қўниш йўлаги мустаҳкамланди, рулеж йўлаги ва ATR 72-600 турдаги икки самолётга мўлжалланган перрон қурилди. Шунингдек, соатига 100 нафар йўловчини қабул қила оладиган янги терминал қурилиши якунланмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг