Швеция Риксдаги “Шимолий Европа -Ўзбекистон” парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи раиси билан учрашув бўлиб ўтди
Швеция Риксдаги “Шимолий Европа -Ўзбекистон” парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи раиси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йил 18 ноябрь куни Истанбул шаҳрида ЕХҲТ Парламент ассамблеяси йиллик йиғилиши доирасида Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Одилжон Маматкаримов Швеция Риксдаги “Шимолий Европа–Ўзбекистон” парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи раиси Бьёрн Сёдер билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Ўзбекистоннинг Швеция билан парламентлараро алоқалари, қонунчилик, савдо-иқтисодий, туризм, IT, таълим ва маданият соҳаларида ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасида парламентлараро ҳамкорлик фаоллашиб бораётганлиги, жумладан, Олий Мажлис палаталари вакилларининг Швецияга ташрифлари мунтазам ташкил этилаётганлиги, 2025 йилда Швеция парламенти Спикери ўринбосари Юлий Кронлиднинг Ўзбекистонга ташрифи самарали ўтказилгани алоҳида таъкидланди.
Учрашув якунида икки давлат парламентлари қўмиталари ўртасида Барқарор ривожланиш мақсадларини таъминлаш, гендер, ижтимоий ҳимоя соҳаларида, халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, шартномалар базасини кенгайтириш, олий таълим муассасалари ва ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинди.