Валюта курслари 23/12/2025
$1 – 12010.43
UZS – 0.12%
€1 – 14088.23
UZS – 0.26%
₽1 – 151.25
UZS – 1.82%
Қидириш
Шомуродов Туркия чемпионатида «Башакшехир» таркибида иккинчи голини урди

Шомуродов Туркия чемпионатида «Башакшехир» таркибида иккинчи голини урди (видео)

Шомуродов Туркия чемпионатида «Башакшехир» таркибида иккинчи голини урди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон терма жамоаси форварди Элдор Шомуродов Туркия чемпионатидаги самарали ўйинини давом эттирмоқда. Суперлиганинг «Истанбул Башакшехир» ва «Аланьяспор» жамоалари ўртасидаги баҳсида у ҳисобни очиб, жорий мавсумдаги иккинчи голини урди.

Мезбонлар сафида асосий таркибда майдонга тушган Шомуродов биринчи бўлимнинг 29-дақиқасида аниқ зарба йўллаб, ўз жамоасини олдинга олиб чиқди. 29 ёшли форвард учун бу «Башакшехир»га ўтганидан кейинги Туркия чемпионатидаги иккинчи гол бўлди. Бироқ мезбонларнинг устунлиги узоққа чўзилмади: 51-дақиқада «Аланьяспор» ҳужумчиси Ученно Огуду ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимда «Башакшехир» мураббийлар штаби ўрта чизиқни кучайтириш учун Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевни майдонга туширди. У 62-дақиқада захирадан майдонга кирди.

Беш турдан сўнг Истанбул клуби олти очко тўплаб, Туркия Суперлигасида 10-ўринни эгаллаб турибди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг