Валюта курслари 22/08/2025
$1 – 12413.79
UZS – -0.42%
€1 – 14468.27
UZS – -0.34%
₽1 – 154.86
UZS – -0.36%
Қидириш
Маданият 21/08/2025 ШҲТ кўргазмасига тайёргарлик: Пекинда Ўзбекистон маданий мероси намойиш этилади

ШҲТ кўргазмасига тайёргарлик: Пекинда Ўзбекистон маданий мероси намойиш этилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Пекинда бўлиб ўтадиган “Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти мамлакатлари миллий музейларининг буюк маданий мероси” кўргазмаси арафасида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова Хитой Миллий музейи директори жаноб Ло Венли билан учрашди.

Томонлар ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши доирасида 2025 йил 27 августдан 16 ноябргача Хитой Миллий музейида бўлиб ўтадиган экспозицияга тайёргарлик жараёнини муҳокама қилдилар. Бунда алоҳида эътибор кўргазмани ташкил этиш ва Ўзбекистон маданий меросини намойиш этиш масалаларига қаратилди.

Бундан ташқари, Жамғарма ва Хитой Миллий музейи ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, қўшма кўргазма лойиҳалари, илмий ва таълим дастурларини амалга ошириш ҳамда музей соҳасида тажриба алмашиш истиқболлари кўриб чиқилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг