Валюта курслари 30/10/2025
$1 – 11990.53
UZS – -0.12%
€1 – 13959.38
UZS – -0.24%
₽1 – 150.71
UZS – 0.33%
Қидириш
ШҲТ адлия вазирлари рақамлаштириш ва ҳуқуқий ҳамкорликни муҳокама қилишди

ШҲТ адлия вазирлари рақамлаштириш ва ҳуқуқий ҳамкорликни муҳокама қилишди

ШҲТ адлия вазирлари рақамлаштириш ва ҳуқуқий ҳамкорликни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Адлия вазири А. Ташкулов Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар адлия вазирларининг навбатдаги ўн иккинчи йиғилишида иштирок этди.

Тадбирда Россия, Беларус, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Покистон, Тожикистон адлия вазирлари, Қирғизистон адлия вазири ўринбосари ҳамда ШҲТ бош котиби ўринбосари маъруза билан иштирок этдилар.

А. Ташкулов мамлакатимизда адлия ва ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳуқуқий ахборотни тарқатиш, «ақлли тартибга солиш» (TSTB) тизими, рақамли адлия, сунъий интеллект асосидаги «LexAI» чатбот, суд-экспертиза соҳасидаги янгиликлар, шунингдек, ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида ҳамкорлик истиқболлари борасида нутқ сўзлади.

Хусусан, нотариат хизматларини рақамлаштириш: «Notarius» ахборот тизими орқали ҳужжатларни электрон шаклда юритиш ва нотариал жараёнларни соддалаштириш механизми, давлат ҳисобидан бепул малакали юридик ёрдам нафақат жиноий ишларда, балки маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва фуқаролик ишларида ҳам кўрсатилаётганлиги алоҳида таъкидланди.

ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирларининг навбатдаги мажлисида аъзо давлатлар Адлия вазирликлари фаолиятидаги ислоҳотлар ҳамда ШҲТга аъзо давлатлар Адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирларининг навбатдаги йиғилишини ташкиллаштирувчи давлат Тожикистон Республикаси этиб белгиланди.

Тадбир якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан томонларнинг умумий келишувларини акс эттирувчи қўшма баёнот имзоланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг