Валюта курслари 22/07/2025
$1 – 12603.52
UZS – 0.2%
€1 – 14676.80
UZS – 0.3%
₽1 – 160.94
UZS – 0.39%
Қидириш
Технологиялар 22/07/2025 Шерзод Шерматов Датаволт компанияси билан экологик тоза маълумотлар маркази қуриш режаларини муҳокама қилди

Шерзод Шерматов Датаволт компанияси билан экологик тоза маълумотлар маркази қуриш режаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Датаволт компанияси Бош ижрочи директори Ражит Нанда билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Датаволт компанияси томонидан Тошкент шаҳрида замонавий ва экологик тоза технологиялар асосида қурилаётган маълумотлар маркази лойиҳасининг жорий ҳолати, амалга оширилган ишлар ва кейинги босқичдаги режалар муҳокама қилинди.

Мазкур лойиҳа мамлакатда рақамли инфратузилмани янада мустаҳкамлаш, давлат ва хусусий сектор учун юқори ишончли ва энергия самарадор ахборот платформасини яратишга қаратилган. Шу билан бирга, ушбу марказ “яшил энергия” манбаларида ишлайдиган илк йирик инфратузилма объекти бўлиб, унда энергия самарадорлиги ва экологик барқарорлик каби мезонлар устувор аҳамиятга эга.

Мулоқот давомида томонлар Ўзбекистонда “яшил энергия” сертификатлари –  I-REC (International Renewable Energy Certificate) тизими ва уни амалиётга татбиқ этиш имкониятларига ҳам эътибор қаратдилар. Бу ташаббус мамлакатда барқарор энергия таъминотини таъминлаш, экологик тозаликни рағбатлантириш ва халқаро стандартларга мос механизмларни йўлга қўйишга хизмат қилади.

Шунингдек, ахборот технологиялари соҳасида энергия самарадорлигини ошириш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш ва корпоратив ИТ инфратузилмалари бўйича қўшма ташаббуслар муҳокама қилинди.

Учрашув якунларига кўра, томонлар ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, лойиҳани самарали амалга ошириш ва келгусида янги йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг