Валюта курслари 17/10/2025
$1 – 12160.99
UZS – -0.59%
€1 – 14178.50
UZS – -0.39%
₽1 – 153.92
UZS – -0.59%
Қидириш
Шерзод Ҳидоятов Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раиси этиб сайланди

Шерзод Ҳидоятов Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раиси этиб сайланди

Шерзод Ҳидоятов Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раиси этиб сайланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қурилиш ва коммунал хўжалик вазири Шерзод Ҳидоятов Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раиси этиб сайланди.

Унинг номзоди 2024 йил якуни ва 2025 йилга мўлжалланган режалар муҳокамаси доирасида ўтказилган ҳисобот-сайлов йиғилишида тасдиқланди.

Шу пайтгача, 2012 йилдан буён федерацияга Батир Закиров раҳбарлик қилиб келган. У 2024 йил июль ойида соғлиғидаги муаммолар туфайли қурилиш ва коммунал хўжалик вазири лавозимини тарк этган эди.

Шундан сўнг, вазирлик раҳбарлиги унинг биринчи ўринбосари – Шерзод Ҳидоятовга юклатилган ва эндиликда у спорт ташкилоти раҳбарлигини ҳам ўз зиммасига олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг