Шавкат Мирзиёев Хитойдаги тошқинлар муносабати билан Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳри ва Хэбэй музофотида рўй берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани, жароҳат олгани ва катта талафотлар етказилгани муносабати билан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди.
Мурожаатда давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига таскин-тасалли сўзларини йўллаб, жароҳатланганлар тез фурсатда шифо топишини тилади.
Эслатиб ўтамиз, 23 июлдан 29 июлгача Пекин шаҳрида кучли ёмғирлар ёғди. Энг кўп зарар кўрган ҳудудлар сифатида Миюнь, Хуайжоу, Яньцин ва Пингу туманлари қайд этилган. Сўнгги маълумотларга кўра, тошқинлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 40 нафардан ошди.