Валюта курслари 15/10/2025
$1 – 12185.11
UZS – 0.29%
€1 – 14081.11
UZS – -0.04%
₽1 – 152.58
UZS – 1.42%
Қидириш
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин икки томонлама муносабатларни муҳокама қилишди
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин икки томонлама муносабатларни муҳокама қилишди

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин икки томонлама муносабатларни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Президентимизни 60 ёши билан телефон орқали самимий табриклаб, мустаҳкам соғлик, давлат раҳбари сифатидаги фаолиятида муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилаган.

Ўзбекистон ва Россия Президентлари олий даражадаги мунтазам учрашувлар халқларимиз ўртасидаги алоқалар тарихида янги саҳифани бошлаб берганини, икки мамлакатнинг ўзаро дўстона ва ишончли муносабатлари, иттифоқчилик ва стратегик шерикликни ривожлантириш учун мустаҳкам асос яратганини мамнуният билан таъкидладилар.

Президентлар учрашувлар чоғида имзоланган ҳужжатлар ва эришилган келишувларни изчил амалга ошириш Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик кўламини кенгайтиришга хизмат қилишига ишонч билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг