Валюта курслари 14/10/2025
$1 – 12149.55
UZS – 0.07%
€1 – 14087.40
UZS – 0.24%
₽1 – 150.44
UZS – 0.69%
Қидириш
Шавкат Мирзиёев Мустафо Камол Отатурк мақбарасига гул қўйди
Шавкат Мирзиёев Мустафо Камол Отатурк мақбарасига гул қўйди

Шавкат Мирзиёев Мустафо Камол Отатурк мақбарасига гул қўйди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикасининг биринчи Президенти Мустафо Камол Отатурк ҳоки қўйилган Аниткабир ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди. ЎзА.

Мустафо Камол Отатурк ўз ватанининг миллий истиқлоли учун курашган ва Туркия Республикасига асос солган инсон сифатида қадрланади. Аниткабир ёдгорлик мажмуаси унинг давлат ва халқ олдидаги хизматларига ҳурмат ифодаси сифатида бунёд этилган. 750 квадрат метр майдонни эгаллаган мажмуа мақбара, музей, боғ ва бошқа объектларни ўз ичига олган.

Шавкат Мирзиёев буюк давлат ва сиёсат арбоби Мустафо Камол Отатурк қабрига гул қўйиб, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР