Валюта курслари 18/12/2025
$1 – 12059.78
UZS – -0.38%
€1 – 14129.24
UZS – -0.73%
₽1 – 150.07
UZS – -1.63%
Қидириш
Шартли равишда озод қилинганларни кузатиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси қайта кўриб чиқиш учун қайтарилди

Шартли равишда озод қилинганларни кузатиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси қайта кўриб чиқиш учун қайтарилди

Шартли равишда озод қилинганларни кузатиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси қайта кўриб чиқиш учун қайтарилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахслар устидан назорат механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал, Жиноят-ижроия кодекслари ҳамда “Пробация тўғрисида”ги Қонунига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахслар устидан пробация назоратини амалга оширишнинг аниқ ҳуқуқий тартиблари белгилаб қўйилмоқда.

Хусусан, суд томонидан юклатилган мажбуриятларни бажармаган шахсларга нисбатан шартли озод қилишни бекор қилиш ва уларни жазони ўташ учун юбориш, ёки қўшимча мажбуриятлар юклаш тартиблари белгиланмоқда.

Шу билан бирга, ўз зиммасидаги мажбуриятларни масъулият билан бажариб келаётган шахсларга нисбатан ушбу мажбуриятларни қисман ёки тўлиқ бекор қилиш бўйича судга тақдимнома киритиш имконияти ҳам назарда тутилмоқда.

Мажлисда депутатлар томонидан лойиҳа юзасидан айрим эътирозлар билдирилди. Ундаги айрим моддаларни қайта ишлаш ва маромига етказиш бўйича таклифлар илгари сурилди. Қонун лойиҳаси масъул қўмитага қайтарилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг