Валюта курслари 27/03/2026
$1 – 12179.87
UZS – 0.07%
€1 – 14079.93
UZS – -0.27%
₽1 – 148.52
UZS – -0.85%
Қидириш
“Sharq Tubes” МСE 2026 халқаро кўргазмасида 5 млн долларлик экспорт шартномаларини имзолади

“Sharq Tubes” МСE 2026 халқаро кўргазмасида 5 млн долларлик экспорт шартномаларини имзолади

“Sharq Tubes” МСE 2026 халқаро кўргазмасида 5 млн долларлик экспорт шартномаларини имзолади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзелтехсаноат» уюшмасига аъзо “Sharq Tubes” корхонаси Италиянинг Милан шаҳрида ўтказилган Mostra Convegno Expocomfort (MCE) 2026 халқаро кўргазмасида муваффақиятли иштирок этиб, экспорт шартномаларини имзолади.

Корхона кўргазма доирасида мисдан тайёрланган юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар — мис қувурлар ва фитингларни намойиш этди.

Компания вакиллари томонидан қатор халқаро компаниялар билан музокаралар ўтказилиб, маҳсулотларнинг техник параметрлари, ишлаб чиқариш қувватлари ва сифат стандартлари бўйича батафсил тақдимотлар ўтказилди. Музокаралар якунида Европа ва бошқа минтақалардаги ҳамкорлар билан умумий қиймати 5 миллион долларга тенг экспорт шартномалари имзоланди.

Мазкур натижа корхонанинг халқаро бозордаги рақобатбардошлигини яна бир бор тасдиқлаб, экспорт географиясини кенгайтириш ҳамда янги бозор сегментларига кириб бориш учун мустаҳкам замин яратади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг