Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар молия вазирлари ва марказий банклари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 3 июнь куни Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатларнинг Молия вазирлари ва Марказий банк раисларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда ШҲТга аъзо давлатлар молиявий ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, иқтисодий барқарорликни таъминлаш ва молия соҳасида ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув давомида иштирокчилар ШҲТ Молия вазирлари ва Марказий банк раислари йиғилишининг минтақавий иқтисодий ва молиявий барқарорликни таъминлашдаги муҳим ролини таъкидлади. Шунингдек, Ташкилот доирасида лойиҳаларни молиялаштириш механизмлари, хусусан, ШҲТ Тараққиёт банкини ташкил этиш бўйича фикр алмашилди.
Йигʼилишда Оʼзбекистон вакиллари макроиқтисодий сиёсатни мувофиқлаштиришдаги амалий ҳамкорликни янада кучайтириш ҳамда инвестициялар оқимини оширишда давлат-хусусий шериклик ва хусусийлаштириш боʼйича ҳамкорликни чуқурлаштириш муҳим эканлигини таʼкидлади.
Учрашув доирасида глобал иқтисодий беқарорлик, технологик оʼзгаришлар ва иқлим хавфлари фонида рискларни таҳлил қилиш ҳамда тизимли баҳолаш зарурлигига ургʼу берилди. Бу борада ШҲТ молиявий-иқтисодий таҳлилий марказлар тармогʼининг ишга туширилаётганлиги мамнуният билан эʼтироф этилди.
Учрашув якунида иштирокчилар ШҲТ доирасида молиявий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, оʼзаро савдо ва инвестицияларни рагʼбатлантириш, шунингдек, иқтисодий барқарорликни таʼминлаш боʼйича қоʼшма саʼй-ҳаракатларни давом эттиришга келишиб олди.