“Шаҳрисабз – Китоб” йўналишида 20 та замонавий автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қашқадарё вилоятида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи «Ҳумоюн» корхонаси томонидан олиб келинган AsiaStar русумли 20 дона замонавий автобуслар “Шаҳрисабз автовокзали – Китоб шифохонаси” автобус йўналишида фаолиятини бошлади.
Автобусларнинг йўналишга чиқарилиши муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбирда вилоят ҳокими Муроджон Азимов, масъуллар ва фаоллар иштирок этди.
“Шаҳрисабз автовокзали – Китоб шифохонаси” автобус йўналишнинг умумий масофаси 15,7 км ни ташкил этади. Йўналишдаги автобуслар кунига 20 минг нафар йўловчиларга хизмат кўрсатиш қувватига эга.
Жорий йил якунига қадар вилоятга яна 66 та янги автобус олиб келиниши режалаштирилган.