Валюта курслари 11/12/2025
$1 – 12020.90
UZS – 0.15%
€1 – 13988.72
UZS – 0.01%
₽1 – 155.49
UZS – -0.76%
Қидириш
Шаҳноза Мирзиёева Осиё Паралимпия қўмитасининг Осиё ордени билан тақдирланди

Шаҳноза Мирзиёева Осиё Паралимпия қўмитасининг Осиё ордени билан тақдирланди

Шаҳноза Мирзиёева Осиё Паралимпия қўмитасининг Осиё ордени билан тақдирланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, World Aquatics Бюроси аъзоси Шаҳноза Мирзиёева тенглик, инклюзия ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар ўртасида параспортни тарғиб қилиш йўлидаги хизматлари учун Осиё Паралимпия қўмитасининг Осиё ордени билан тақдирланди.

Айтиш керакки, айнан уларнинг ташаббуси билан Ўзбекистонда Адаптив спорт турлари ассоциацияси ташкил этилиб, спорт орқали реабилитация қилиш жараёни янада ривожланмоқда, айниқса ногиронлиги бўлган аёллар ва қизларнинг адаптив спортдаги иштирокини кенгайтириш борасида салмоқли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Шунингдек, Шаҳноза Мирзиёева Осиё миқёсида ҳам параспортни ривожлантириш, давлатлар ўртасида ҳамкорлик ва инклюзив спорт дастурларини қўллаб-қувватлашга катта ҳисса қўшиб келмоқда. Унинг ташаббуслари туфайли минтақада адаптив спорт инфратузилмаси ривожланиб, кўплаб ёш спортчилар учун янги имкониятлар яратилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг