Сеулда Корея-Марказий Осиё саммитига тайёргарлик муҳокама қилинди

Сеулда Корея-Марказий Осиё саммитига тайёргарлик муҳокама қилинди

Сеулда Корея-Марказий Осиё саммитига тайёргарлик муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 10 апрель куни Сеул шаҳрида Корея Республикаси ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи саммитига тайёргарлик кўриш бўйича юқори мансабдор шахсларининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Туркманистон ва Корея Республикаси ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари қатнашди. Ўзбекистон томонидан йиғилишда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев иштирок этди.

Қабул қилувчи томон бўлажак саммит концепциясини тақдим этди.

Томонлар Жанубий Корея ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик кун тартибини умумий тарихий ва маданий мерос, ўзаро манфаатдорлик ва тенглик тамойиллари ҳамда келажакка йўналтирилган ёндашув асосида бойитиш юзасидан фикр алмашдилар.

Делегациялар Корея Республикаси ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи тарихий учрашуви дастурини ҳамкорликда мазмунан шакллантириш мақсадида ушбу форматдаги ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.

Юқори мансабдор шахслар йиғилишининг биринчи мажлиси муносабати билан Марказий Осиё делегациялари раҳбарларининг Корея Республикаси ташқи ишлар вазири Чо Хён билан алоҳида учрашуви бўлиб ўтди. Томонлар бўлажак саммит Корея Республикаси ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик тарихида янги саҳифа очишини, бу эса замон талаблари ва инновацион ривожланишга мос келиши қайд этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг