Валюта курслари 17/10/2025
$1 – 12160.99
UZS – -0.59%
€1 – 14178.50
UZS – -0.39%
₽1 – 153.92
UZS – -0.59%
Қидириш
Сеулда Фарғона-Корея бизнес форуми бўлиб ўтди

Сеулда Фарғона-Корея бизнес форуми бўлиб ўтди

Сеулда Фарғона-Корея бизнес форуми бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур форумда юздан зиёд фарғоналик ва корейс ишбилармон доира вакиллари иштирок этди.

Тадбирни очиб берган Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Абдусаломов форум икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Форумда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров сўзга чиқиб, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилиб, стратегик шериклик даражасига етганини алоҳида қайд этди. Шунингдек, Корея Ўзбекистоннинг энг муҳим ва ишончли иқтисодий ҳамкорларидан бири эканлиги таъкидланди.

Саноат, қишлоқ хўжалиги, таълим, туризм ва яна қатор йўналишларда истиқболли лойиҳалар амалга оширилаётганлиги, Ўзбекистонга сармоя киритмоқчи бўлган инвесторларга Президент томонидан қатор имкониятлар берилаётганлиги қайд этилди. 

11 млн аҳолиси бўлган Фарғона водийси имкониятларга тўла эканлиги, водий атрофида 300 млн аҳолиси бўлган катта бозор борлиги айтиб ўтилди. 

Вилоятдаги эркин иқтисодий зоналар, технопарк ва махсус саноат зоналари ҳақида тушунчалар берилди. 

Корейс ҳамкорлар билан турли йўналишларда алоқаларни жадаллаштиришга ишонч билдирилди. 

Форумда “AHA Co., Ltd” компанияси раҳбари Ку Ги До ҳам сўз олиб, бугунги форум Фарғона ва Кореядаги ишбилармонлар ўртасида янги лойиҳалар йўлга қўйилишида туртки бўлишига тилак билдирди. 

Компания томонидан Фарғонада амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар ҳам ўзаро ишонч асосида бошлангани таъкидланди. 

Бизнес-форум доирасида вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов Ўзбекистон, хусусан, Фарғона вилоятида қулай бизнес муҳити, тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида тақдимот ўтказди. Шу билан бирга, сармоявий ва саноат салоҳияти, мавжуд инфратузилмалар ва давлат томонидан кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш чоралари ҳақида фикр алмашилди.

B2B форматдаги учрашувларда икки мамлакат ишбилармонлари ўртасида турли йўналишларда алоқаларни кенгайтириш, истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.

Форум икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ўзаро савдо ва қўшма сармояларни кенгайтириш учун муҳим платформа бўлди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг