Валюта курслари 14/10/2025
$1 – 12149.55
UZS – 0.07%
€1 – 14087.40
UZS – 0.24%
₽1 – 150.44
UZS – 0.69%
Қидириш
Сеул шаҳрида Фарғонада Smart city лойиҳасини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди

Сеул шаҳрида Фарғонада Smart city лойиҳасини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди

Сеул шаҳрида Фарғонада Smart city лойиҳасини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Айни пайтда вилоят расмийлари ва тадбиркорларидан иборат вилоят делегацияси Жанубий Кореяда бўлиб турибди. Бугун Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонасида вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов Кореянинг етакчи компаниялари, олий таълим муассасалари, ҳокимлик вакиллари иштирокида қатор учрашувлар ўтказди.

Хусусан, “Soosung Engineering Co., Ltd” компанияси вакиллари билан ўтказилган мулоқотда Фарғона шаҳридаги Экошаҳарда “Smart city” (ақлли шаҳар) лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар кўриб чиқилди. Мазкур компания вакилларини Фарғонага келиши ва лойиҳа бўйича музокараларни давом эттиришга келишилди.
 
Seoul National University of Science and Technology (Seoultech) масъул ходими ўртасида бўлиб ўтган учрашувда икки ҳудуд олий таълим муассасалари ўртасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини жадаллаштириш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида тажриба алмашиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Кансо тумани (Сеул) расмийлари билан мулоқотда эса вилоятимиз ҳудудлари ўртасида иқтисодий-инвестициявий йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш чора-тадбирлари белгиланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР