Валюта курслари 27/10/2025
$1 – 12117.35
UZS – -0.1%
€1 – 14069.46
UZS – 0.06%
₽1 – 149.49
UZS – 0.21%
Қидириш
Сержио Гор ва Кристофер Ландау Ўзбекистонга ташриф буюрди

Сержио Гор ва Кристофер Ландау Ўзбекистонга ташриф буюрди

Сержио Гор ва Кристофер Ландау Ўзбекистонга ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор ҳамда давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау расмий ташриф билан Ўзбекистонга келишди.

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси маълумотига кўра, Америка делегацияси вакиллари пойтахтдаги бир қатор тарихий ва маданий обидаларни зиёрат этиб, мамлакатнинг бой маданий ва тарихий мероси билан танишдилар.

Сафар доирасида Сержио Гор ва Кристофер Ландау Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан биргаликда Самарқанд шаҳрида бўлиб, қадимий шаҳарнинг тарихий ёдгорликларини кўздан кечирдилар.

Учрашув чоғида томонлар ўзбек-америка муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар ва Ўзбекистоннинг чуқур тарихий ҳамда маданий анъаналари икки мамлакат ўртасидаги стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидладилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг