Валюта курслари 27/06/2025
$1 – 12586.41
UZS – 0.44%
€1 – 14758.82
UZS – 1.52%
₽1 – 160.42
UZS – 0.38%
Қидириш
Иқтисод 24/04/2025 Сергей Лавров: Россия Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини икки баробарга оширади

Сергей Лавров: Россия Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини икки баробарга оширади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг маълум қилишича, қатор янги инфратузилма лойиҳалари Россиядан Ўзбекистонга табиий газ етказиб бериш ҳажмини икки баробарга ошириш имконини беради. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди.

Лавров таъкидлашича, газ соҳасидаги ҳамкорлик изчил ривожланмоқда ва амалга оширилаётган инфратузилма лойиҳалари газ етказиб беришни сезиларли даражада кўпайтириш имконини яратади.

Бунгача Қозоғистон энергетика вазирининг ўринбосари Алибек Жамауов ҳам Россия табиий газининг Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга транзити ҳажми ортиб бораётганини билдирган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2023 йил 7 октябридан бошлаб Россиядан Қозоғистон орқали газ импорт қилишни бошлаган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг