Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Сербия Президенти Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сербия Президенти Александр Вучич шу ҳафта расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади, деб хабар берди Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.
Олий даражадаги музокаралар доирасида сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, икки давлат ўртасидаги гуманитар алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилиши режалаштирилган.
Сербия раҳбарининг ташрифи аниқ санаси ҳозирча маълум қилинмаган.
Бундан олдин хабар берилишича, 30–31 октябрь кунлари Финляндия Президенти Александр Стубб ҳам расмий ташриф билан Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.