Валюта курслари 30/10/2025
$1 – 11990.53
UZS – -0.12%
€1 – 13959.38
UZS – -0.24%
₽1 – 150.71
UZS – 0.33%
Қидириш
Сербия Ўзбек чарм саноати маҳсулотларига буюртма беришга тайёр

Сербия Ўзбек чарм саноати маҳсулотларига буюртма беришга тайёр

Сербия Ўзбек чарм саноати маҳсулотларига буюртма беришга тайёр

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сербия Президенти Александар Вучичнинг мамлакатимизга расмий ташрифи доирасида бўлиб ўтган бизнес форум ва миллий маҳсулотлар кўргазмасида Сербия етакчиси Ўзбекистон чарм саноати корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан танишди.

Кўргазмада тақдим этилган махсус пойабзаллар, замонавий дизайн ва юқори сифат даражаси Сербия томонида катта қизиқиш уйғотди. Сербия президенти маҳсулотларнинг халқаро талаблар даражасида ишлаб чиқилганини юқори баҳолаб, уларни экспорт қилиш бўйича қизиқиш билдирди.

Сербия Республикаси ички ва ташқи савдо вазирлиги билан ҳамкорликда ушбу йўналишдаги алоқаларни кенгайтириш юзасидан ташаббус илгари сурилди. Ушбу ташаббус икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва ишлаб чиқариш ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг