Валюта курслари 18/06/2025
$1 – 12668.14
UZS – -0.37%
€1 – 14640.57
UZS – -0.61%
₽1 – 161.15
UZS – -0.37%
Қидириш
Ўзбекистон 27/05/2025 Сенатда ЮНИСEФ ижрочи директори билан учрашув бўлиб ўтди

Сенатда ЮНИСEФ ижрочи директори билан учрашув бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йил 26 май куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) ижрочи директори Кетрин Рассел билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ЮНИСEФ ўртасида болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, инклюзив ва сифатли таълимни жорий этишга қаратилган ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Имконияти чекланган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, инклюзив лойиҳаларни амалга ошириш, соҳада кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар болалар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган халқаро форумлар ва тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича биргалида амалга ошириладиган ишларни фаоллаштиришдан ўзаро манфаатдор эканлигини тасдиқлади.

Учрашув якунида амалий лойиҳаларни амалга ошириш орқали Ўзбекистон ва ЮНИСEФ ўртасида конструктив ва самарали ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг