Сенатда Япония адлия вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 30 апрель куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Япония адлия вазири, Япония парламенти Вакиллар палатаси депутати Кейсуке Сузуки билан учрашув ўтказди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди, бунда парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Жумладан, «Япония – Ўзбекистон» дўстлик гуруҳлари фаолиятини фаоллаштириш, парламент қўмиталари ўртасида мунтазам мулоқотни йўлга қўйиш, шунингдек, қонун ижодкорлиги, парламент назорати ва ҳудудий вакиллик органлари фаолияти соҳаларида тажриба алмашиш муҳимлиги қайд этилди.
Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги дўстона муносабатлар янада мустаҳкамлашга ва амалий ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.