Сенатда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Сенатда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Сенатда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сенат Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Германия Федератив Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Европа ишлари бўйича давлат вазири Гюнтер Крихбаум бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида томонлар ўзаро ишонч ва стратегик шериклик тамойилларига асосланган Ўзбекистон-Германия муносабатлари юксак даражада эканини қайд этдилар. Икки томонлама ҳамкорликка барқарор суръат бахш этаётган олий даражадаги фаол сиёсий мулоқот муҳимлиги таъкидланди.

Парламентлараро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, шу жумладан тегишли қўмиталар, ҳамкорлик гуруҳлари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш ва ўзаро ташрифларни ташкил этиш истиқболлари кўриб чиқилди.

Савдо-иқтисодий, инвестициявий алоқаларни, таълим, маданият ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг