Валюта курслари 10/03/2026
$1 – 12191.25
UZS – 0.13%
€1 – 14111.37
UZS – -0.28%
₽1 – 154.20
UZS – -0.57%
Қидириш
Сенатда Озарбайжон Ҳисоб палатаси раиси билан учрашув бўлиб ўтди

Сенатда Озарбайжон Ҳисоб палатаси раиси билан учрашув бўлиб ўтди

Сенатда Озарбайжон Ҳисоб палатаси раиси билан учрашув бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Озарбайжон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси Вюгар Гулмамедов билан учрашди.

Мулоқот давомида икки давлат ҳисоб палаталари ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётгани таъкидланди. Қайд этилганидек, имзоланган ҳамкорлик меморандуми мазкур соҳадаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва ўзаро тажриба алмашишни кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ҳисоб палаталари томонидан олиб борилаётган ўрганиш ва таҳлиллар парламент фаолияти билан узвий боғлиқ экани, назорат-таҳлил натижалари асосида таъсирчан парламент назоратини йўлга қўйиш давлат дастурларининг самарали ижросини таъминлашда муҳим ўрин тутиши таъкидланди.

Шунингдек, таҳлил натижалари асосида давлат ва ҳудудий бюджетларни шакллантириш, йўл қўйилаётган камчиликларнинг олдини олиш бўйича профилактик тавсиялар ишлаб чиқиш, назорат тизимларини рақамлаштириш ҳамда коррупциянинг олдини олишга қаратилган превентив механизмларни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар келгусида Ўзбекистон ва Озарбайжон парламентлари ҳамда ҳисоб палаталари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашишни кенгайтиришга келишиб олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг