Валюта курслари 29/01/2026
$1 – 12168.98
UZS – 0.34%
€1 – 14588.17
UZS – 1.17%
₽1 – 159.89
UZS – 0.86%
Қидириш
Сенатда Осиё велоспорт конфедерацияси президенти билан учрашув бўлиб ўтди

Сенатда Осиё велоспорт конфедерацияси президенти билан учрашув бўлиб ўтди

Сенатда Осиё велоспорт конфедерацияси президенти билан учрашув бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий Мажлис Сенати Раиси, Ўзбекистон велоспорт федерацияси раиси Танзила Нарбаева Осиё велоспорт конфедерациясининг янги сайланган президенти Дато Амаржит Сингх билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон велоспорт федерацияси ва Осиё велоспорт конфедерацияси ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида мамлакатимизда велоспорт давлат сиёсати даражасида қўллаб-қувватланаётгани, замонавий инфратузилма яратилгани ҳамда спортчиларнинг халқаро майдондаги натижалари изчил ўсиб бораётгани қайд этди. Хусусан, миллий ва паравелоспорт терма жамоаларининг Олимпия ўйинлари ва жаҳон мусобақаларидаги иштироки мамлакат юқори салоҳиятини намоён этаётгани таъкидланди.

Томонлар Ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзолади. Битим доирасида Ўзбекистонда минтақавий ўқув-тренинг маркази ташкил этиш, халқаро мусобақаларни Конфедерация тақвимида кенгайтириш, мутахассислар тайёрлаш бўйича қўшма дастурларни амалга ошириш, шунингдек, аёллар ва паравелоспортни қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларни фаоллаштиришга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР