Валюта курслари 17/06/2025
$1 – 12715.13
UZS – -0.35%
€1 – 14730.48
UZS – 0.17%
₽1 – 161.75
UZS – 1.04%
Қидириш
Ўзбекистон 16/06/2025 Сенатда Малайзия халқаро тадбиркор аёллари уюшмаси президенти билан учрашув бўлиб ўтди

Сенатда Малайзия халқаро тадбиркор аёллари уюшмаси президенти билан учрашув бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Орзигул Козихонова Малайзия халқаро тадбиркор аёллари уюшмаси президенти Норазизаҳ бинти Борҳан билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида ёшлар ҳамда хотин-қизларнинг турли соҳалардаги ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш бўйича асосий масалалар муҳокама этилди. Шунингдек, томонлар аёллар тадбиркорлиги соҳасидаги ҳамкорликнинг муҳим жиҳатларини ва истиқболга мўлжалланган режаларни ҳам кўриб чиқди.

Сенаторлар давлатимиз раҳбарининг қатъий сиёсий иродаси туфайли мамлакатда кенг кўламли ислоҳотлар муваффақиятли амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтди. Ушбу ўзгаришлар давлатнинг сиёсий-ҳуқуқий пойдеворини мустаҳкамлашга, аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга ва бандлигини таъминлашга ҳамда уларга қулай шароит яратишга қаратилган.

Ўз навбатида, Малайзия халқаро тадбиркор аёллари уюшмаси президенти, мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини билдирди ва аёлларнинг тадбиркорлик фаолиятида иштирокини кенгайтириш ва уларнинг иқтисодий имкониятларини оширишда Ўзбекистоннинг роли ортиб бораётганини таъкидлади. Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш дастурлари ва лойиҳаларини амалга ошириш учун Малайзия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг