Валюта курслари 13/06/2025
$1 – 12705.79
UZS – 0.47%
€1 – 14704.41
UZS – 1.68%
₽1 – 159.20
UZS – -1.04%
Қидириш
Ўзбекистон 14/06/2025 Сенатда Грузиянинг элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Сенатда Грузиянинг элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 13 июнь куни Олий Мажлис Сенатида Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов Грузиянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Давид Котария билан учрашди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги икки томонлама муносабатлар изчил ривожланаётгани, хусусан, парламентлараро ҳамкорлик кенгайиб бораётгани алоҳида таъкидланди. Икки мамлакат қонунчилик органлари ўртасидаги барқарор мулоқот амалий ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Парламентларнинг дўстлик гуруҳлари ўрни ва аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди. Парламентлараро алоқаларни янада кучайтириш мақсадида дўстлик гуруҳлари ишини фаоллаштириш, жумладан, онлайн учрашувлар, ўзаро ташрифлар ва қонунчилик соҳасида тажриба алмашиш зарурлиги қайд этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг