Валюта курслари 10/03/2026
$1 – 12191.25
UZS – 0.13%
€1 – 14111.37
UZS – -0.28%
₽1 – 154.20
UZS – -0.57%
Қидириш
Сенатда “Эстония – Ўзбекистон” ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи  аъзолари билан онлайн учрашув бўлиб ўтди

Сенатда “Эстония – Ўзбекистон” ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи  аъзолари билан онлайн учрашув бўлиб ўтди

Сенатда “Эстония – Ўзбекистон” ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи аъзолари билан онлайн учрашув бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 10 март куни “Ўзбекистон – Эстония” ва “Эстония – Ўзбекистон” ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳларининг онлайн учрашуви бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатлар изчил ривожланиб бораётгани, ушбу ҳамкорлик мустаҳкам тарихий асосларга эга экани ҳамда ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойиллари асосида тараққий этаётгани алоҳида таъкидланди.

Учрашув чоғида парламентлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Хусусан, парламентлараро гуруҳлар фаолияти самарадорлигини ошириш, парламент назорати механизмларини такомиллаштириш ҳамда бу борада ўзаро тажриба алмашиш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, қонун ижодкорлиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, илғор тажрибалар билан ўртоқлашиш ва парламентлараро мулоқотни янги мазмун билан бойитиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар делегациялар алмашинуви ва мунтазам мулоқотлар орқали ҳамкорликни янада фаоллаштиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг