Валюта курслари 25/09/2025
$1 – 12219.08
UZS – 0.39%
€1 – 14379.41
UZS – 0.11%
₽1 – 145.97
UZS – 0.03%
Қидириш
Сенатда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Минтақавий вакили билан учрашув бўлиб ўтди

Сенатда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Минтақавий вакили билан учрашув бўлиб ўтди

Сенатда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Минтақавий вакили билан учрашув бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармаси Марказий Осиё учун минтақавий вакили Матильда Богнер билан учрашди.

Мулоқот чоғида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида сўзлаган нутқида илгари сурилган инсон ҳуқуқларига оид ташаббус ва таклифлар алоҳида эътироф этилди.

Учрашувда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, жумладан, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, халқаро мажбуриятларни бажариш, шунингдек, Сенат ва БМТ тузилмалари ўртасидаги институционал ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар кенг жамоатчилик ва халқаро экспертлар иштирокида ишлаб чиқилаётган Инсон ҳуқуқлари бўйича 2030 йилгача мўлжалланган миллий стратегия лойиҳасини, шунингдек, халқаро мажбуриятларни амалга оширишга қаратилган парламент назоратининг янги шаклларини муҳокама қилдилар.

Матильда Богнер Ўзбекистоннинг мажбурий меҳнатига барҳам бериш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, давлат органлари ва фуқаролик жамияти ўртасида очиқлик ва мулоқотни кучайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, судьялар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини ўқитиш, парламентнинг халқаро ҳисоботларда иштирок этиши, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилишга фуқаролик жамиятини фаол жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР